100161, O'zbekiston, Toshkent, Bunyodkor shoh ko'chasi 47

Махфийлик сиёсатимиз

Махфийлик сиёсатимиз ҳақида маълумот

Ушбу веб-сайт «Gas Chemical Complex MTO Central Asia» МЧЖ компанияси томонидан (бундан буён матнда «Компания» ёки «биз» деб номланади) бошқарилади. Компания Ўзбекистон Республикасида Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Қоракўл ҚФЙ манзилида рўйҳатдан ўтган.

Компания сизнинг шахсий маълумотларингизнинг махфийлигини таъминлашга интилади. Бу Махфийлик сиёсати тўпланган, ишлов берилган ва бу веб-сайт орқали ишлатиладиган шахсий маълумотлар учун амал қилади.

Бу веб-сайтни ишлатиш орқали сиз бу сиёсатга мувофиқ шахсий маълумотларингизни йиғиш, улардан фойдаланиш ва ошкор қилишимизга розилигизни билдирасиз.

Агар сиз ушбу Махфийлик сиёсатида айтилганидек шахсий маълумотларингизни йиғиш, улардан фойдаланиш ва ошкор қилишимизга рози эмас бўлсангиз бу сайтга киришдан сақланишингизни сўраймиз.

Биз қандай маълумотлар йиғамиз

Бизнинг веб-сайтида тўпланган маълумотлар сиз қайси хизматларимиздан фойдаланишингизга боғлиқ. Бизнинг хизматларимизнинг кўпчилиги рўйхатдан ўтишингизни талаб қилмайди ва веб-сайтимизга Бизга кимлигизни билдирмасдан ташриф қилишингизга имконини беради. Бироқ, улардан баъзилари Бизни шахсий маълумотлар билан таъминлашингизни талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолларда, талаб қилинаетган шахсий маълумотлар, қоида сифатида, ўз ичига қуйидаги маълумотларни олади, лекин улар билан чекланмайди: исм, почта манзили, электрон почта манзили ёки телефон рақами.

Ахборотдан фойдаланиш

Маълумотлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланамиз:

  • ҳамкорлик ҳақида маълумот йиғиш учун

  • фикр-мулоҳаза олиш учун

Бу веб-сайт орқали тўплаган маълумотлар юқорида кўрсатилгандан бошқа мақсадлар учун сотилмайди, улашилмайди, узатилмайди ва фойдаланилмайди.

Биз сизнинг шахсий маълумотларни қандай тўплаймиз

Маълумотлар юқорида кўрсатилган мақсадлар учун тегишли техник ва ташкилий чора-тадбирлар фойдаланиши билан замонавий технологиялар ва ҳимояланган маълумотларни қайта ишлаш ва уларнинг табиати билан боғлиқ рискларга биноан виждонан ва еҳтиёжга кўра тўпланади.

Ахборотни ошкор қилиш

Шунингдек, бу амалдаги қонунга биноан зарур бўлса, суд қарори ёки ҳукумат буйруғи билан ёки агар бундай ошкор қилиш ҳар қандай жиноий ёки суд тергови ёки ишини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлса Биз сизнинг шахсий маълумотларингизни учинчи шахсларга ошкор қилишимиз мумкин.

Трансчегаравий маълумотлар узатиш

Бизга тақдим этилган маълумотлар ушбу веб-сайтни кўраётган мамлакатдан ташқарида юқорида тавсифланган мақсадлар учун ўтказилиши ва қайта ишланиши мумкин, шу жумладан сизнинг мамлакатингизда тақдим етилганга нисбатан шахсий маълумотларингизни тегишли даражада ҳимоя қилишни талаб қилмаслиги мумкин бўлган мамлакатлар. Ушбу Махфийлик сиёсатини қабул қилиш орқали сиз бундай узатишга розилигингизни билдирасиз.

Ҳаволалар

Бизнинг веб-сайтимизда вақти вақти билан ҳамкор тармоқларимиз, реклама берувчиларимиз ва филиалларимиз веб-сайтларига ҳаволалар бўлиши мумкин. Агар сиз бу веб-сайтларнинг бирортасига ҳавола орқали ўтсангиз, илтимос, ушбу сайтларнинг ўзларининг махфилик сиёсатига эга эканлигини ва Биз ушбу сиетлари учун ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммамизга олмаетганимизни унутманг.

Илтимос, веб-сайтлар учун ҳар қандай шахсий маълумотларни юборишдан олдин, бу қоидаларни ўқиб чиқинг.

Cookie-файллар

Бизнинг сайтимиз cookie-файллардан фойдаламайди.

Кириш, ўзгартириш ва эътирозлар қилиш ҳуқуқлари

Бундан ташқари, сиз амалдаги қонун талабларига мувофиқ маълумотларингизни ўзгартирилишни ёки ўчиришни талаб қилишингиз мумкин. Қўшимча маълумот олиш учун, илтимос, қуйидаги «Контактлар» бўлимидаги тафсилотлар ёрдамида Биз билан боғланинг.

Ўзгартиришлар

Биз ушбу Махфийлик сиёсатини исталган вақтда қайта кўриб чиқишимиз мумкин ва сизга ушбу саҳифага ўзгартиришлар киритиш орқали хабар берилади. Биз киритган ўзгаришлар тўғрисида хабардор бўлиш учун вақти-вақти билан ушбу саҳифани текширишингиз керак бўлади. Бизнинг веб-сайтимизда эълон қилинган Махфийлик сиёсати доимий равишда янгиланади.

Контактлар

Агар сизда бирон бир савол бўлса ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз ҳуқуқларингизни амалга оширишни истасангиз, қуйидаги манзилга электрон почта орқали Биз билан боғланишингиз мумкин: pr@uzmto.com